2022-08-16 14:57:21
Магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилади
Ҳукумат қарори
(447-сон, 15.08.2022 й.) билан давлат ОТМнинг
магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари
қайтариш шартисиз қопланади.
Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси учун ҳам амал қилади.
Бунинг учун талабгор 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига
15 сентябргача ариза билан мурожаат этади.
Татбиқ этилмайди:
— 15 сентябрдан кечиктириб топширилган аризаларга;
— табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларига.
Аризалар
3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.
Умумлаштирилган талабгорлар рўйхати
5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига
(2023-йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади;
Тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг
15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.
@xushnudbek
1.1K viewsUlughbek Abdullayev, 11:57