Get Mystery Box with random crypto!

Ёлғизликда тафаккур бор. Инсон учун узлатда ўтириш муҳимдир. Қ | Tunchiroq

Ёлғизликда тафаккур бор.
Инсон учун узлатда ўтириш муҳимдир.
Қачон?
Тунда, таҳажжудда, Роббиси билан!

Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади дейилганидек, ёмон инсон билан кўп бирга бўлсак, ёмон сифатларидан ҳам бизга ўтади. Аксинча яхши инсонлар билан яқин бўлсак, яхши сифатлари бизга ўтади.

Мана шу каби, Роббимиз билан тунда бирга қанча кўп бўлсак, Ўзининг сифатларидан бизга беради.


Молингиз бўла туриб, садақа қилишга қийналасизми, таҳажжудга туринг, Роббим Карийм сифатидан беради.

Инсонларнинг хатоларини кечиришингиз қийинми, Роббим Афув сифатидан беради.

#устозимдан

Таҳажжудда қилинган дуо, нишонда адашмаган ўқ кабидир.

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ