Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақиқий банда ким? Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. | Tunchiroq

Ҳақиқий банда ким?

Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. Бу дунёга у на ўз хоҳиши билан келади ва на ўз хоҳиши билан кетади. Мазкур вақт оралиғида ўз ҳою ҳавасларига кўра ҳаёт кечиришга банданинг ҳаққи йўқдир. Унинг Ҳожаси ва Яратувчиси - Аллоҳ уни йўқдан бор қилди. Бас, инсон Унинг амри билан бу дунёга келади ва Унинг амри билан бу дунёни тарк этади. Одамзот Аллоҳнинг буйруқларига қулоқ солиб, амал қилиб яшаса, нажот топади.
Яшашдан мақсад - Аллоҳ таолога бандалик қилиш, ҳаётдан мақсад эса Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Аллоҳ таолога қулликни ўз ўрнига қўйган киши ҳақиқий маънодаги бандадир.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий