Get Mystery Box with random crypto!

ҒИЙБАТ Ғийбат ҳаром амалдир ва оятлар билан собитдир. Ҳозирги | Tunchiroq

ҒИЙБАТ

Ғийбат ҳаром амалдир ва оятлар билан собитдир. Ҳозирги замон инсонлари ғийбатни оддий нарсадек қабул қилишади. Лекин қандай катта гуноҳ иш қилишётганини билишмайди. "Нега ғийбат қиляпсан?", десангиз бу гапларимни у инсонни юзига қараб айта оламан дейишади. Нима бўлганда ҳам у инсон гапларингиздан ҳафа бўладиган ёки ўзини ноқулай ҳис қиладиган бўлса, буларнинг ҳаммаси ғийбатга киради. Бунинг ваболи қиёматда жуда ҳам оғир бўлади.

Агар сиз ғийбатдан тавба қилмоқчи бўлсангиз аввал у инсондан мендан рози бўл дея розилик олишингиз керак. Ғийбат қилган инсонларингизга улаша олмасангиз у инсонни ҳаққига дуо қилишингиз керак. Ундан сўнг тавба қилсак ИншаАллоҳ тавбамиз қабул бўлади деб умид қиламиз.

Келинг бундан кейин инсонларни ғийбат қилмайлик унинг ўрнига у инсонлар ҳаққига дуо қилайлик.