Get Mystery Box with random crypto!

ФEМИНИЗМ БИЗГА КEРАКМИ? Сизнингча, бир аёлнинг устун эканини | Tunchiroq

ФEМИНИЗМ БИЗГА КEРАКМИ?

Сизнингча, бир аёлнинг устун эканини кўрсатишга, барча нарсаларни уддалай олишини исботлашга, ҳар ерда баланд овозда «Қаранг, мен эркак киши билан тенгман», дейишга эҳтиёжи борми?
Бизнингча йўқ!

Аёл киши зотан ўз қадрини тушуниб етиши керак ва уни пастга торта оладиган ҳар оқим ва ҳар фикрга қарши тура олиши керак.

Исломий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, эркак-аёл ажратиб ўтирмай ҳар бир инсон қадрлидир, бутун таъқиқлар ва буйруқлар ҳар икки жинс учун ҳам келгандир. Ўртада ҳеч қандай адолатсизлик йўқдир.
Мисол учун, Оиша розияллоҳу анҳо жоҳилийя каби замонда ҳам, замонининг энг буюк олимларидан экан, тўрт минг кишига дарс берар экан, ҳатто урушга борар экан, атрофидаги эркакларга исботлашга ёки «Мен сиз билан баробарман», дейишга урунмадилар. Чунки зотан бунга эҳтиёжлари ҳам йўқ эди. Ислом уларнинг бутун ҳақларини асрар ва қадрли эканликларини ҳис қилдирар эди.

"Huzme"дан таржима қилинди