Get Mystery Box with random crypto!

Кўпинча Аллоҳ учун сени яхши кўраман деймиз. Аслида Аллоҳ учун | Tunchiroq

Кўпинча Аллоҳ учун сени яхши кўраман деймиз. Аслида Аллоҳ учун яхши кўриш нима эканини ростан ҳам биламизми?

Аллоҳ учун яхши кўриш, у инсон сизни бирор иш билан хафа қилса ёки жахлимизни чиқарса, ёки унинг бизга ёқмаган жиҳатлари ёқадиган жиҳатларидан кўп бўлса ҳам, унинг ўзини эмас мана шу ёмон ҳислатини ёмон кўриш, ва унинг бу ҳислатини тўғирлашига кўмакчи бўлиш, қилган дилхиралигини эса Аллоҳ учун кечириш ва ҳеч кимга чурқ этмасликдир.

Қийинга ўхшаб туйилади тўғрими? Чунки биз ўрганиб қолганмиз биродаримизни гўштини ейишга, бировларга ундан хафа бўлганимизни айтишга. Ваҳоланки бизга бирор яхшилик қилса, оғзимиздан бол томиб сени Аллоҳ учун яхши кўраман деймиз. Доим яхшилик қилиб, ёмон кунда ёнида туриб, кўнглимизга қараб яхши нарсалар билан меҳмон қилса ёқадиган дўстни билингки биз Аллоҳ учун эмас, шунчаки бизга яхшилик қилаётгани учун яхши кўрадиган бўламиз. Бундай инсонларни кўчадаги мушуклар ҳам Аллоҳ учун яхши кўриб қўяверади:)


Демоқчи бўлганим, бир мўмин-мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўрдикми, уни қилган хато ва дилхираликларини Аллоҳ учун кечириб, буни ичимизда ҳам сақламай унутиб юборишимиз керак. Бир синаб кўринга, одам ўзи ҳам мазза қиларкан.

Синалган :)

Тунчироқ