Get Mystery Box with random crypto!

Инсондаги энг қийматли нарса иймон эканига яна бир бор гувоҳ б | Tunchiroq

Инсондаги энг қийматли нарса иймон эканига яна бир бор гувоҳ бўляпман. Инсон иймони қадар ҳотиржам, сокин қола олар экан. Бўлаётган ишлар ҳам қўрқинчли, ҳам ҳузнли.
Болалар, қариялар, касалмандлар эҳҳ ўйласам ичларим оғриб, ўпкам тўлиб кетмоқда.
Ўлганлар сони уч мингдан ошгани жуда аянчли, аммо Аллоҳнинг изни ила шаҳид бўлишди, шундай мақомга эга бўлишди деган ўй инсонни сокинлаштирмоқда. Барча бир бўлиб, қўлидан келганича ёрдам қилмоқда.

Бу қиёматнинг жуда кичик кўринишларидан бири холос, Роббим истаса бир дегунча бир бино йўқ бўлаётган бўлса, дунёни ҳам бир деганда йўқ қилиш У Зот учун осондир!
Бизлар эса кўп-кўп тавба қилиб, истиғфор айтишимиз, биродарларимиз учун дуода бўлмоғимиз ва қўлимиздан келганича ёрдам қилмоғимиз даркор.

Аллоҳ Ўзи бизга раҳм қилсин, «ва жаннатимга киргин» дейдиган қулларидан қилсин!

Тунчироқ