Get Mystery Box with random crypto!

#сийрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига н | Tunchiroq

#сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар ташласак, бошимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай синовни уларга берилганини кўришимиз мумкин. Келинг бир озини санаб кўрайлик;

1-Ота-онасиз улғайиш
2-Суюкли ёри, уни қўллаб қувватловчи завжасидан айрилиш
3-Бир қизлари мустасно барча фарзандлар ўлимини кўриш
4- Ўз юртидан айрилиш
5- Ўз яқин қариндошларидан ёлғончига чиқарилиб, бўхтонларга қолиш
6- Таҳқирланиш
7- Хиёнат
8- Оилаларига тухмат
9- Очлик
10- Ғурбат

Бу санаганларимиз ҳали ҳаммаси эмас, аммо бир ўйлаб кўринг, биз бир донаси билан синалсак ҳам қанчалар қийналамиз, Аллоҳга исён қиламиз, нега бундай бўлди, нима гуноҳ қилгандим, бахтли бўлишга ҳаққим йўқми?!..

Мана шундай синовлар билан синалар эканмиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эслайлик.
Фарзандимиз вафот этдими, сийратни ўқийлик, нима қилган эканлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Камбағалликдан қийналяпмизми сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар;
Хиёнатга учрадикми, сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар Ҳабийбуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?

Улар бизга ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида ўрнак бўлганлар. Шунинг учун сийрат ўқинг, сийрат ўқинг ва яна сийрат ўқинг.

Ҳар бир дардимиз малҳамини Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан топа оламиз!

Тунчироқ