Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандимга ҳар куни қўлимдан келганича янги нарсалар ўргатишг | Tunchiroq

Фарзандимга ҳар куни қўлимдан келганича янги нарсалар ўргатишга ҳаракат қиламан. Қилаётган ҳаракатларим самарасини кўрганимда кўзларим қувнайди, дилларим яйрайди.

Кейин ота-онамни ўйлайман. Улар ҳам бизга анча-мунча тер тўкишган, албатта меҳнатлари самарасини кўрганда диллари яйраган бўлса керак.

Энди шу кўз қувнаши, дил яйраши Жаннатда рўй беришини тасаввур қилинг-а! Ҳақиқий бахт ана ўшанда бўлади. Дунёдагисини ўзига қанча ҳурсанд бўляпмизку))

Фарзандларимиз ёзилмаган оқ қоғоз кабидирлар. У қоғозга нима ёзсак, ҳаётлари давомида шу йўсинда юришади. Албатта биз ёзган қаламни ўчириб, устига бошқа нарса ёзилиши мумкин. Лекин биз ёзганимизнинг изи қоғозда барибир қолиб кетади.
Нима демоқчиман, илк таълимни биз берганимиздан сўнг, кейинчалик кимлар билан бўлмасин, қаерларда юрмасин, биз берган таълим-тарбия ўз кучини йўқотмаган бўлади.


Ва Аллоҳ барчамизга Жаннатда фарзандларимизга қилган меҳнатларимиз самарасини кўриб кўзимиз қувнашини, ота-онамизнинг ҳам кўзларини қувнатишни насиб қилсин!

Тунчироқ