Get Mystery Box with random crypto!

Бирон - бир яхшиликка далолат қилар эканмиз, энг катта аҳамият | Tunchiroq

Бирон - бир яхшиликка далолат қилар эканмиз, энг катта аҳамият беришимиз керак бўлган нарса услубдир.
Чунки биз далолат қилган нарса асли тўғри, ҳақ бўлса ҳам ва буни қарши тараф билса ҳам, услуб нотўғрилиги учун у йўлга юрмайди. Нафсига оғир ботиши мумкин.


Дейлик, китоб ўқишга тарғиб қилмоқчисиз. Лекин тарғиб қилмоқчи бўлган инсонингиз «Кел китоб ўқиймиз», деганингизда рад жавоби беради. Сиз бундан ғазабланасиз ва « Ўзи сендан одам бўлмайди, ҳамма ўқисаям сен ўқимайсан» қабилида сўзлар билан унинг қалбига умрбод китобга бўлган нафратни жойлаб қўясиз.

Ёки фарзандингиз/синглингиз мисолида кўрайлик. Бирор хато иш қилса, уни юзига солмай, аввал хато иш эканини чиройли сўзлар билан айтиб, кейин тўғри йўлга далолат қилиш керак.
Биз ҳар бир яхшиликни Аллоҳ ризоси учун қилишимиз, бу йўлда сабр-матонат билан туришимиз керак.

Ҳаттоки, фарзандимизга сув ичаётганда «Бисмиллаҳ» билан бошлашни ўргатиш учун ҳам анчагина сабр ва куч керак бўлар экан.

Тунчироқ