Get Mystery Box with random crypto!

Икки ака-ука бўлган экан. Ака обид, зоҳид бўлиб, укаси савдога | Tunchiroq

Икки ака-ука бўлган экан. Ака обид, зоҳид бўлиб, укаси савдогар экан. Ака доим тоғга чиқиб кетар, доим ҳилватда Роббисига ибодат қилар экан. Укаси эса акасини егулик билан таъминлаб турар экан. Акада Аллоҳ томонидан берилган каромат, мева саватида сув таший олиш қобилияти берилган экан.

Бир куни ака, укаси учун тоғ сувидан саватига тўлдириб, дўконига борибди. Дўконда укасининг ҳаридорлар билан савдосини бир четда томоша қилиб турибди. Шунда бир гўзал аёл дўконга кирибди. Ака ҳам у аёлга тикилиб қолибди. Шу заҳоти саватдаги сув ерга оқиб кетибди, Аллоҳ томонидан берилган каромат ҳам қайтариб олинибди.

Шунда ука акасига қараб: «Ҳақиқий тақво ҳилватда эмас, инсонлар орасида бўлганидир», деган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, инсон ёлғиз қолганида тақво қилиш осон, аммо ҳақиқий тақво, инсонлар орасидагисидир.

#устозимдан