Get Mystery Box with random crypto!

Ғайридинлар бизнинг динимизни биздан кўра кўпроқ, чуқурроқ ўрг | Tunchiroq

Ғайридинлар бизнинг динимизни биздан кўра кўпроқ, чуқурроқ ўрганишади. Нега дейсизми, бизга қайси йўл билан зарба берилса тезроқ мағлуб бўлишимизни режасини тузишади. Қўлимизга эса, телефон, интернет ваҳоказоларни бериб ҳар тарафлама бизни қуршов остига олишган. Онгларимиз эса улар берган ўйинчоқ билан, бекорчи нарсалар билан шуғулланиб занглаб бормоқда.

Ислом уммати ғафлатда, уйқуда!
Қачонки уммат уйғоқ бўлар экан, қачонки уммат саҳобалар каби уйқини, дангасаликни бир четга сурар экан, ўсиш бўлади. Онг занглардан, қалб ғафлатдан тозаланади. Бизни илмдан, маърифатдан тўсиш учун йиллар давомида ўйлаб, аста-секин ҳаётимизга киргизилган телефонга ҳаётимизни, умримизни фидо қилиб юборяпмиз. Мен телефон 100% ёмон демоқчи эмасман, лекин шу телефонни фойдасиз тарафини ишлатадиганлар афсуски умматнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Тунчироқ