Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми? •Исломнинг илк шаҳиди аёл киши бўлган. (Сумайя роз | Tunchiroq

Биласизми?

•Исломнинг илк шаҳиди аёл киши бўлган. (Сумайя розияллоҳу анҳо)

•Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган илк киши аёл киши бўлган. ( Ҳадича розияллоҳу анҳо)

•Қуръонда аёллар дея номланган сура бор. (Ниса сураси)

•Жамиятнинг ярми аёллардан ташкил топган, яна қолган ярмини эса аёллар дунёга келтиради.

•Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги васиятларида ҳам аёлларга яхши муомалада бўлиш кераклигини айтганлар.

Эй Муслима!
Сен, Ислом учун қадрли ва шарафлисан!