Get Mystery Box with random crypto!

5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқит | ToshDO‘TAU | RASMIY

5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота ҳақида маълумот

Кимлар топшира олади?

Халқ таълими тизимида ишлаётган;
камида 5 йил стажга эга;
олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.

Тартиби қанақа?

ҳеч қаердан алоҳида тавсиянома олиш шарт эмас ёки ДТМ сайтида имтиёз бор деган маълумот кўринмайди;
Ўқитувчилар my.gov.uz сайтида оддий абитуриент сифатида 20 июлгача (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтишлари керак;
Биринчи йўналиш сифатида 1000 та имтиёзли квота белгиланган сиртқи йўналишлардан бирини танлаш керак. Рўйхат бу ерда;
2, 3, 4 ва 5-йўналишга тўғри келадиган исталган йўналишни танлаш мумкин. Агар бор бўлса, кундузги, кечкини ҳам танлаш мумкин;
Тестга ҳам оддий абитуриент сифатида кириб чиқишади;
Агар ўзлари олган балл бўйича бешта йўналишдан бирига ўқишга кириб кетишса, унда уларга ушбу мақсадли квота қўлланмайди;
Ушбу мақсадли мингта квота ўқишдан йиқилган педагогларга қўлланади;
Йиқилган ўқитувчилар мақсадли квота доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.

Ўқиш тўлов-контракт асосида бўлади. Ушбу имтиёз ўқишдан йиқилганларга фақат мақсадли мингта квота беради, лекин контракт пулини ўқитувчиларнинг ўзлари тўлаши керак.

Бу 5 йил стажга эга хотин-қизларга бериладиган 500 та квота эмас. У бошқа, бу бошқа, адаштириб қўйманг.

Қолган маълумотлар батафсил юқоридаги овозли хабарда тушунтирилган.


@xushnudbek