Get Mystery Box with random crypto!

#Брифинг #Баёнот Таклифлар билан ишлаш гуруҳига 28 май 10:00 | Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси//Intellectual property law Department

#Брифинг #Баёнот

Таклифлар билан ишлаш гуруҳига 28 май 10:00 ҳолатига кўра 967 га яқин таклифлар келиб тушган.

Шулардан:
Электрон почта (taklif@meningkonstitutsiyam.uz/taklif@2022.uz) манзиллари орқали – 390 та;
@meningkonstitutsiyam телеграм боти орқали – 369 та;
“Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформаси орқали – 165 тани ташкил этмоқда.

Қолган таклифлар бошқа шаклларда келиб тушди.

Таклифларнинг демографик таҳлили шуни кўрсатдики, 641 та таклифнинг ташаббускорлари эркаклар, 263 таси аёллар томонидан юборилган.

Ҳудудлар миқёсида қарайдиган бўлсак, ҳозирга қадар Конституциявий комиссияга таклифларни йўллаш борасида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги фуқароларимиз бошқа ҳудудларга нисбатан фаол бўлганини кўришимиз мумкин.

@odiljon_tojiyev