Get Mystery Box with random crypto!

Бобур изидан Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети томонидан | TSUE-TDIU

Бобур изидан

Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг маданият саройида бўлиб ўтган “Бобур изидан” деб номланган тадбирда профессор-ўқитувчилар, таълим-тарбия маслаҳатчилари, талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садирдин Худойқулов кириш сўзи билан очиб, Бобур ва бобурийлар меросининг ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Факультет талабалари томонидан буюк аллома, адиб ва саркарда Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси, умумбашарий цивилизация, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган ноёб асарлари ҳақида маълумот берилди.

БАТАФСИЛ

Telegram |Facebook |Instagram |YouTube