Get Mystery Box with random crypto!

​​Блогер эмас, Президентсиз! Қўлингиздан келса, қўрқмасанги | TROLL.UZ

​​Блогер эмас, Президентсиз!

Қўлингиздан келса, қўрқмасангиз агар, автомобил олиб кириш харажатини 10% қилинг, йилига 300 минг машина киради, 2 минг доллардан бож тўласа, ўн йилда 6 миллиард доллар пул тушади бюджетга, халққа... Заводни қўйинг, чидаса, рақобатга дош берса, ишласин, бўлмаса ёпилсин. Беш йилдан бери шу завод бефойдалигини гапирасиз, битта растаможка очишга имзо қўймайсиз

Беш йилдан бери пахта ва буғдойга давлат буюртмасини бекор қилиб, фермерни озод қилишни айтасиз. Ерини ўзига бермайсиз.

Беш йилдан бери коррупцияни тугатишни гапирасиз, қарсак чаламиз. Ҳамма амалдор ва оиласи даромад декларациясини топширадиган қарорни имзоламайсиз.

Айтган чиройли ваъдалар қонун лойиҳаларида бўлади, якунига етиб, сиз имзо қўйган вариантида ўша халқ кутган ўзгаришлар олиб ташланган бўлади.

Салоҳият, қудрат, ҳокимият қўлингизда деб умидвормиз.

Ютуқлар ҳам бор-ку, айтинглар деб ўкинманг, радио, телевидение, газеталар айтиб ётибди ютуқларни. Бечоралар тиришиб мақташяпти, кўнглингиз тўқ бўлсин.

Сиз сал гапни амалга айлантиринг, шубҳа қилманг, сайловда ғолиб чиқасиз. Фақат халқнинг умиди рўёбга чиқсин-да...

Барака топинг.

Муаллиф:
Карим Бахриев, журналист.

@trolluz