Get Mystery Box with random crypto!

19.03.21 куни Бухоро Давлат Тиббиёт Институти даги ўйинлар ҳақ | TROLL.UZ

19.03.21 куни Бухоро Давлат Тиббиёт Институти даги ўйинлар ҳақида биринчи мақоламни ёзгандим. Орадан 1 ойга яқин вақт ўтди. Бу масалада ҳали бирор бир ташкилот ўз хулосасини айтмади.

Прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўзларига қараганда улар ҳали бери ўрганяпти ишни.

1,4 млрд сўм деб айтилган китоблар аслида 2,3 млрд экан. Бу ҳақда ректорнинг ўзи УзА агентлигига мақтаниб айтган. 8 тонна китоб олишибди шунча пулга.

https://uza.uz/uz/posts/tibbiyotda-hamkorlik-samaralari_243901

Мақолада

"Бухоро давлат тиббиёт институти кутубхонасига Москва давлат тиббиёт стоматология университети томонидан 2 миллиард 300 миллион сўмлик «Одам анатомияси» дарслик атласи китоби етказиб берилди.

Мазкур китоблар Москвадаги «BiTuBi Grupp» нашриётида нашр этилган. Дарсликлар олийгоҳлар ўртасида имзоланган меморандумга асосан етказилди.

Фойдаланувчилар ушбу китобни мутолаа қилиш жараёнида смартфонидаги махсус илова орқали расмлардаги шаклларни 3D форматда кўриб, овозини эшитишлари мумкин."

Деб айтилган.

1) Бу китоб 3D форматида ишламайди. 1 томнинг 5 бети "смарт". Қолгани смарт эмас. Чунки смартлаштириш билан шуғулланадиган одамнинг хизмати учун пул тўланмаган.
2) Бу китобнинг муаллифи шу ректорнинг ўзи эканлиги мақолада негадир ёзилмаган.
3) Олийгоҳлар ўртасида меморандум? Қанақа меморандум? БДТИ бу китобларни «BiTuBi Grupp» дан донасини 638 минг сўмдан харид қилган бўлса? Меморандум олди-сотди деганими?
4) Наҳотки Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги маълумотни текширмасдан ҳар нарсани чоп этаверади?

Ҳозирча БДТИ фаолиятини Соғликни сақлаш вазирлигининг ички аудитидан Махмудов Рахмон келиб ўрганиб чиқибдилар. Менга чиндан ҳам қоидабузарликлар мавжуд эканлиги, BITUBI GRUPP лицензияси бўлмай туриб олийгоҳ уларга пул кўчирганлиги, хизмат машинаси чиндан ҳам бемақсад ишлатилганлиги ва буларнинг барчаси хулоса сифатида прокуратурага топширилганлигини айтдилар.

Кейин Навои шаҳридаги олийгоҳдан (?!) яна бир ходим келиб талабалардан сўровнома ўтказибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигини ўзи ўзининг қоидабузарликларини текширадими? Бу кулгили эмасми?

Прокуратура қачон жавоб беради? Коррупцияга қарши курашиш агентлигичи?

Агар ҳали ҳам текширув ишлари олиб борилаётган бўлса, БДТИ томонидан Карвон Бозор томонда қурилаётган улкан кампус қурилишидаги ўйинлар ҳақида анча қизиқарли маълумотлар бор. Уларни кейчалик яна ёритиб ўтамиз.

Бу ишларнинг аксарияти Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига бориб тақаляпти.

Бу ҳақида кейинги АЧЧИҚ ЧОЙ да батафсил гаплашамиз.

@trolluz