Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 2 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўй | TROLL.UZ

Жорий йилнинг 2 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига тегишли бўлган “УАЗ Пикап” русумли автомашинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Ушбу хизмат автомашина ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан Фарғона тумани, “Фарғона-Водил” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда чап томондан ўнг томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н. ни уриб юборган.
Шундан сўнг ҳарбий хизматчи ўзининг автомашинасида ушбу фуқарони Шошилинч тез тиббий ёрдам Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Афсуски, жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover | TikTok