Get Mystery Box with random crypto!

#Расман Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари арзонлайди - Прези | TrendUZB #Live

#Расман
Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари арзонлайди - Президент қонунни имзолади

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–725-сон, 25.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчага кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Демак, Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@TrendUZB - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали.