Get Mystery Box with random crypto!

Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нар | TrendUZB #Live

Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари қанча?

Давлат статистика қўмитасининг хабар беришича, қўмита ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган ва кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилган.

2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра,

Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм;
Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм;
Картошка (1 кг) — 2500 – 6000 сўм;
Пиёз (1 кг) — 1000 – 3000 сўм;
Сабзи (1 кг) — 2000 – 9000 сўм;
Тухум (10 дона) — 6000 – 14000 сўм;
Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 л) — 13600 – 24000 сўм;
Шакар (1 кг) — 7500 – 9000 сўм.

Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

@TrendUZB - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали.