Get Mystery Box with random crypto!

55 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Руминияда 55 т | TrendUZB #Live

55 та машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.

Руминияда 55 та машина иштирокидаги йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълум қилинишича, ҳодиса Бухарест–Констанса автомагистралида содир бўлган. Бунинг оқибатида 17 киши, жумладан, беш нафар бола жароҳат олган. Полиция ходимлари денгизга олиб борадиган йўлнинг 3 километрини тўсиб қўйган.

Маҳаллий полициянинг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисага қуюқ туман сабаб бўлган, жумладан, автоҳалокат пайтида кўриш масофаси 50 метрдан ошмаган.

@TrendUZB - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали