Get Mystery Box with random crypto!

Расман. Академик лицейларнинг имтиҳонлари қолдирилди Республи | TrendUZB #Live

Расман. Академик лицейларнинг имтиҳонлари қолдирилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Имтиҳоннинг аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.

@TrendUZB - энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар канали