Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчилик_янгиликлари Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги | Transport va logistika fakulteti

#Қонунчилик_янгиликлари

Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилaди.

Унга кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таркибига ўтказилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тугатилиб, вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube