Get Mystery Box with random crypto!

CLAAS компаниясининг янги TRION ғалла ўриш комбайнлари сиз учу | Traktor bozori

CLAAS компаниясининг янги TRION ғалла ўриш комбайнлари сиз учун ишлаб чиқарилган
CLAAS компаниясининг барча хилма-хил TRION ғалла ўриш комбайнлари ичидан сиз айнан ўзингизга тўғри келадиганини топасиз.
Жорий йилда Ўзбекистон бозорида пайдо бўлган TRION модели, дунёнинг етакчи қишлоқ хўжалиги минтақалари фермерлари ва диллерларининг бевосита иштирокида ишлаб чиқилган. Ғояларни якуний маҳсулотга айлантириш учун, CLAAS муҳандисларининг илғор билим ва кўникмалари жалб қилинди. Айнан шунинг учун, ишлаб чиқарувчи қўрқмасдан TRION комбайнини ўрта унумдорлик ва “Сиз учун яратилган” тоифасидаги комбайнлар орасида эталонга айланганини эълон қилади.
TRION ҳар қандай майдонда, конфигурацияси, рельефи ва майдонидан қатъий назар, яхши ишлайди. У 200 гектар майдонда деҳқончилик қиладиган фермер хўжаликлари учун мос келади, бироқ 1000 гектардан ортиқ экин майдонларига эга бўлган корхоналарнинг ишини ҳам бемалол эплай олади. Унинг универсаллиги буғдой, арпа, маккажўхори, мош, соя шоли ва бошқа экинларни йиғиш имконини беради