Get Mystery Box with random crypto!

Фермерларимиз учун ажойиб янгилик! Эндиликда Ўзбекистонда 'Су | Traktor bozori

Фермерларимиз учун ажойиб янгилик!

Эндиликда Ўзбекистонда "Сувчилар мактаби" ташкил этилади. Сувчилар мактабида қишлоқ хўжалиги мутахассислари соҳадаги янги технологиялардан хабардор бўлиши ва ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин бўлади.

Мактабда соҳа бўйича юртимизнинг энг малакали мутахассислари билан биргаликда хорижий мутахассислар ҳам дарс беради. Улар нафақат назарий билимлар билан, балки дала майдонига чиққан ҳолда ўзларининг тажрибаларидан келиб чиқиб амалий томонлама ҳам дарс ўтишади. Имкониятни қўлдан бой берманг, ўз ҳудудингизда ўтказлидагиан дарсларда қатнашинг ва соҳанинг етук мутахассисларидан бирига айланинг.

Сувчилар мактабида:
• https://t.me/suvchilar_maktabi_bot телеграм боти орқали;
• http://suvchimaktabi.uz cайти орқали;
1319 рақамига қўнғироқ қилиш орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook