Get Mystery Box with random crypto!

CLAAS компаниясининг TRION ғалла ўриш комбайнлари. Махсус верс | Traktor Bozor Selxoz Bozor Kamaz

CLAAS компаниясининг TRION ғалла ўриш комбайнлари. Махсус версия

TRION ларнинг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири, бу мослашувчанликдир: улар иқтисодий шароитлар ва ҳар қандай дон экинларига осонгина «мослашади». Бу комбайнлар шоли йиғишда ҳам жуда яхши ишлайди.
Шоли етиштирувчилар учун TRION штифтли янчиш барабани ва унга мўлжалланган барабан ости мосламаси билан бирга етказиб берилади. Сиқилган массани ушлаб, штифтлар унга барабан тезлигига ўхшаш тезликни беради, натижада, дон шикастланишга камроқ мойил бўлади. Янчишнинг ўзи донлар стационар ўртасида ҳаракатланувчи штифтлар орқали тортилаётган пайтда содир бўлади.
Шоли ўриш учун мўлжалланган машиналар заводнинг ўзиданоқ мустаҳкамланган версияларда келади. Доннинг якуний маҳсулотидан тортиб, тушириш қувури шнекигача бўлган барча шнеклар, қўшимча ейилишга бардошли қоплама билан жиҳозланган - бу ейилишга қарши ҳимоя бўлиб, «агрессив» шоли қобиғидан асрайди. Кўприкли редукторда шоли далаларини тўғридан-тўғри ўриш ҳолатларида намликдан ҳимоя қилиш учун махсус зичлагичлар ўрнатилади.

Кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Uz CLAAS Agro каналларига (t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice) обуна бўлинг!