Get Mystery Box with random crypto!

CLAAS компаниясининг ARION 630C трактори: Ақилли ёрдамчилар - | Traktor Bozor Selxoz Bozor Kamaz

CLAAS компаниясининг ARION 630C трактори: Ақилли ёрдамчилар - бошқарув терминаллари

Бугун биз сизга ARION 630С тракторларини жиҳозланиши мумкин бўлган бошқарув терминаллари ҳақида гапириб берамиз. Одатда улар иккита функциядан камида биттасини амалга оширади: тракторнинг параллель ва автоматик бошқарув тизимларининг ишлаши ёки ISOBUS-га мос келувчи асбоб ёки қишлоқ хўжалиги машинасини созлаш ва бошқариш жараёнини таъминлайди. Улар одатда универсал терминаллар деб аталади. CLAAS оиласидаги вакилларидан CEMIS 700. ISOBUS туфайли уларга ҳатто турли маркадаги техникаларни ҳам уланиши мумкин, асосийси, ушбу стандартга жавоб берса бўлди. 7 дюймли экранга эга бўлган CLAAS S7 терминали — тракторнинг параллель ёки автоматик ҳайдашни бошқариш учун мўлжалланган тизимдир. Унинг вазифаси — сунъий йўлдошлар ва трактор датчикларидан сигналларни қабул қилиб, юқотишлар ва қайта ишлов беришларни олдини олиб далада оптимал ҳаракат йўналишини яратишдир.
10 дюймли экранга эга бўлган CLAAS S10 терминали — гибрид. У ISOBUS-ни билади, аммо бир вақтнинг ўзида дала навигатори ёки автопилот сифатида ҳам ишлай олади. Масалан, иш жараёнини кузатиш учун видеокамерани улаш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, тасвир унинг экранига “расмдаги расм” режимида узатилади.
Uz CLAAS Agro каналларига (t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice) обуна бўлинг!