Get Mystery Box with random crypto!

Битирувчи ёшлар учун махсус пост! Бугун мактабни тамомлаётган | Таълимни қўллаб-қувватлаш телеграм канали

Битирувчи ёшлар учун махсус пост!

Бугун мактабни тамомлаётган ҳар бир ўқувчи
учун ҳаётидаги яна бир муҳим эшиклардан бири очилмоқда. Бу эса катта ҳаётга йўл демакдир!

Айни шу фурсатда битирувчиларга
мактаб йилларини, мактабдаги дўстлари ва албатта, уларни катта ҳаётга тайёрлаган, энг қимматли ва зарур нарсаларни сармоя қилган ўқитувчиларини доимо яхши хотиралар билан ёдга олишларини тилайман.

Мен бу кунни роппа-роса 6 йил йил олдин нишонлаганман
.

Сизларга 3 та энг муҳим ҳислатларни тавсия қиламан:

Мустақил қарор қилишдан қўрқмаслик,
Хато қилишдан қўрқмаслик,
Ўз устида тинимсиз мехнат қилиш.

Битирувчилар ўзларида қайси қобилиятни кўраётган бўлса, қайси соҳада ўзини рақобатли бўла оламан, деб ҳисоблашса, ўша йўналишни танлаши керак. Ўзимни ҳали топмадим, деб ҳисоблаганлар эса тил ўрганиши зарур.

Каналга обуна бўлинг:
@Asadbek_Avazbekov