Get Mystery Box with random crypto!

CАВОЛ: Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши му | Toyyiba | Расмий канал

CАВОЛ: Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Платина тилла аралаштирилмаган, соф ҳолатда бўлса, бундай соатларни эркаклар тақиши жоиз. Баъзилар уни "оқ олтин" деб аташлари зарар қилмайди. Чунки соф платина олтин ҳисобланмайди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, олтин қотишмаси таркибига никель ёки палладий қўшилса ҳам оқиш рангли олтин юзага келади. Буни эса эркаклар соат ёки узук сифатида ишлатишлари жоиз эмас. Шунинг учун соф платина ёки оқ рангли олтинни фарқлаш учун соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.