Get Mystery Box with random crypto!

CАВОЛ: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни з | Toyyiba | Расмий канал

CАВОЛ: Масжидга борганимда намоз ўқиб бўлгунимча телефонимни зарядка қилиб олсам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, ундай қилманг. “Фатово Ҳиндия” китобида шундай дейилган:

ولا يحمل الرجل سراج المسجد الي بيته

“Киши масжиднинг чироғини уйига олиб кетмайди”  (Фатово Ҳиндия,1 жилд, 110 бет).

Мобода бир киши шундай қилган бўлса, фойдаланилган электр пулини (таҳминан бўлса ҳам) масжид ҳисобига қайтаради.

و تجب القيمة في القيمي يوم غصبه اجماعا

Қиямий нарсаларда низо кунидаги қийматни қайтариш ижмоан вожиб бўлади. (Дуррул Муҳтор,9 жилд, 567 бет). (Навозил 18 жилд, телефон масалалари боби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.