Get Mystery Box with random crypto!

Тўй бола. Тўй болажон тўй бола, Чўзиб қолган бўй бола. Са | To‘y Bob She'rlar ✔️

Тўй бола.

Тўй болажон тўй бола,
Чўзиб қолган бўй бола.
Сарполари ярашган,
Миниб олган той бола..

Мухаббатим меваси,
Бағримда унган лола.
Кўзим оқу қораси,
Туй муборак туй бола.

Оллох сени асрасин,
Тумор тақай бўйингга.
Авайласин, алқасин,
Тўй муборак тўй бола.

Бўйларингдан айланай,
Тўйларингдан айланай.
Шукр тангрим етказди,
Туйларингдан айланай.

Қошинг ўхшар
қошимга,
Кўзинг ўхшар кўзимга.
Омон бўлгин бошимга,
Туй муборак туй бола.

Kanalga ulanish:
T.me/toy_bob_sherlar