Get Mystery Box with random crypto!

#тренддаги_мавзу ШАКАР НАРХИ ОШГАНМИШ Гап сўз ҳамма томонда, | To‘y Bob She'rlar ✔️

#тренддаги_мавзу

ШАКАР НАРХИ ОШГАНМИШ

Гап сўз ҳамма томонда,
Бу интернет замонда,
Бай бай Ўзбекистонда
Шакар нархи ошганмиш.

Заводлар ҳам эмас жўн,
Кийишган зар тилло тўн.
Келганда кампот сезон,
Шакар нархи ошганмиш.

Ҳамма бозорда қаранг,
Асаблар бўлган таранг.
Тaлаш, ур сур, тўпаланг.
Шакар нархи ошганмиш.

Нархини йўлга солиб,
Олгунча йўқдир ғолиб,
Метан, ун четда қолиб,
Шакар нархи ошганмиш.

Тўйга қўчқор беҳуда.
Шакар сўрайди қуда.
Куннинг мавзуси шуда,
Шакар нархи ошганмиш.

Танқис деб Рус, Хитойда.
Савдогар кўрар фойда,
Воҳа, водий ҳар жойда,
Шакар нархи ошганмиш.

Ўзин осмонга илиб,
Харидор кўнглин тилиб,
Дўстларни душман қилиб,
Шакар нархи ошганмиш.

Ширин чой ичмай турай,
Пулини тежаб юрай.
Йиғиб уй, сарой қурай.
Шакар нархи ошганмиш.

Ёр, шакардан умид уз,
Компотга қўш енди туз.

Одилбек Қодиров
========
Kanalga ulanish:
T.me/toy_bob_sherlar