Get Mystery Box with random crypto!

СИНФДОШЛАРИМ Сизни алишмайман боҳорга кузга, Токи бу оламда | To‘y Bob She'rlar ✔️

СИНФДОШЛАРИМ

Сизни алишмайман боҳорга кузга,
Токи бу оламда гул бор, меҳр бор,
Энг эзгу тилагим армуғон сизга,
Сизни ёд оларман ҳар лаҳза такрор,
Кўзимдан томчилар соғинч ёшларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим.

Ўтди мактаб йиллар бир туш мисоли,
Қувончли,шамсувор дамларга қониб,
Ўтди дамларимиз ташвишдан ҳоли,
Бугун у дамларни эслайман ёниб,
Эслайман,кўзимдан оқар ёшларим,
Бор бўлинг дунёда синфдошларим.

Соғинч юрагимни эзар бегумон,
Исмингиз ёдимга тушган онларда,
Тунлар тушларимга кирасиз ҳамон,
Соғиниб қоламан сизни тонгларда,
Бир бора йўқламас бағритошларим,
Соғ бўлинг бахтимга синфдошларим.

Ғанимат дунёда,умр ғанимат,
Дийдор кўришайлик қайта,қайта биз,
Мен сизни соғиниб яшайман фақат,
Сиз доим қалбимда,юрагимдасиз.
Беғубор дўст,ўртоқ,қалам қошларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим,

Хуршид Карим


➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➥DÒSTLARGA YUBORING


@Toy_bob_sherlar

@Bayramlar_Uchun_Tabriklar