Get Mystery Box with random crypto!

Ў Т И Н Ч Капалаклар ўхшайди гулга, Улар қўнсин барча кўнгил | To‘y Bob She'rlar ✔️

Ў Т И Н Ч

Капалаклар ўхшайди гулга,
Улар қўнсин барча кўнгилга,
Бу дунёда бебаҳо туйғу,
Мухаббатни алишманг пулга.

Майли сулсин боғларда гуллар,
Тиконзорга айлансин йуллар,
Ўксимасин ошиқ кўнгиллар,
Мухаббатни алишманг пулга.

Эриб битсин тоғларда музлар,
Баҳорларга айлансин кузлар,
Эй йигитлар ,эй сулув қизлар,
Мухаббатни алишманг пулга.

Майли боғлар тўлсин ҳазонга,
Ранг рўйингиз рангин самонга,
Боқманг сизга боқмас замонга,
Мухаббатни алишманг пулга.

Файзли бўлсин ҳамма эшиклар
Меҳрларга тўлсин бешиклар
Жарангласин қувноқ қўшиклар,,
Мухаббатни алишманг пулга.

Кетмас сира кунгилдаги доғ,
Ишқни пулга чақмоқлик гуноҳ,
Ранжимасин бизлардан оллоҳ,
Мухаббатни алишманг пулга.

Хуршид Карим

┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar