Get Mystery Box with random crypto!

Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас. Ўйлайман, хаёллар кўкка уча | To‘y Bob She'rlar ✔️

Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Ўйлайман, хаёллар кўкка учадир,
Қанча дўстлар кечди, ҳамон кечадир.
Уч ўғлим бир бўлиб тиззам қучадир,
Лек онам ўрнини ҳеч ким босолмас,

Юлдузлар жимирлаб ёнига чорлар,
Кўнглим олмоқ бўлар зулфлари торлар.
Бор меҳрин қўлимга тутсин баҳорлар,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Ким эдинг, бор-йўқ бир ғарибсан дунё,
Отамдайин жуда қарибсан дунё.
Сен буни қайданам билибсан дунё,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Авжи баҳоримни елга берибман,
Сароблар ичинда узоқ юрибман.
Кузагим сўнгида ҳайрон турибман,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Бир кун ой ҳам бўларкан ярим,
Билдим, ҳақдин келиб ҳаққа кетарим.
Жон ўғлим қулоқ тут, сенга айтарим,
Онани ўрнини ҳеч ким босолмас,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.
Қ. Эшмуродов. 26.01.21

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar