Get Mystery Box with random crypto!

Деманг юрибдида суриб даврини, Унутди ҳам деманг уйни, бори | To‘y Bob She'rlar ✔️

Деманг юрибдида суриб
даврини,
Унутди ҳам деманг уйни,
борини,
Тилка-тилка қилган меҳнат
жонини,
Яна гапларингиз келмасин
малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин
соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин,
тинч!
Зарра эътибордан кўзида
севинч,
У ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас
макон,
Чорасиз қолганда тополмас
имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати инсон
Юмуши тугамас қишми ё
баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
У ҳам истайдику уйда яшашни
Ўғил — қизи билан яшаб
яйрашни
Тўхтатмас ЭЗГУ КУН учун
ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин
озор,
Унинг ҚАТТИҚ НОНИ ҳалолдан-
ҳалол!

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➥DÒSTLARGA YUBORING


@Toy_bob_sherlar

@Bayramlar_Uchun_Tabriklar