Бугун 30-январ Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд айёмлари... Охиратлари обод бўлсин! Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти муҳтарам И.А.Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади. МАНГУ ЯШАЙСИЗ Истиқлол қуёши чароғон Эсмоқда бир майин саболар Номлари тирикдир ҳар қачон Ўлмайди ҳеч қачон даҳолар Халқимнинг эй буюк даҳоси Достону тилларда яшайсиз Халқимнинг улуғвор қояси Сиз мангу дилларда яшайсиз Қуёшсиз чароғон, юлдузсиз Нур сочиб яшайсиз сиз абад Юксалди жаҳонга тутди юз Сиз қурган улуғвор салтанат Шод бўлсин руҳингиз жаннатда Шу тилак тилагай барча қалб Ўзбек деб аталган миллатга Истиқлол битилди сиз сабаб Истиқлол софоси гулларда Эсмоқда ҳур ватан сабоси Сиз мангу яшайсиз дилларда Ўзбекнинг эй буюк даҳоси Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг @Shov_Shuv_24_soat Тезкор хабарлар https://t.me/joinchat/VS6 1.8K views 𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿 , 02:15