Get Mystery Box with random crypto!

МАВЛОН ПОЛВОННИНГ АЙТГАНЛАРИ Тўй бошланса овулда агар, Ўтмас | To‘y Bob She'rlar ✔️

МАВЛОН ПОЛВОННИНГ АЙТГАНЛАРИ

Тўй бошланса овулда агар,
Ўтмас эди курашсиз ҳеч вақт.
Рақибдан-чи ғолиб келсак гар
Шу кун бизни чулғар эди Бахт.

Ҳаволаниб кетмасдмк бироқ,
Унутмасдик рақиб кўзёшин.
Ҳам қасосин аламин мутлоқ,
Ор-номусдан эгилган бошин.

Биласиз-ку, Мавлон полвонман,
Сўнгакларим тобланган ўтда.
Қутқазарди мағлубиятдан
Кураш тушса эл ори шунда.

Сиз курашга тушасиз, эвоҳ,
Рақиб ила тил топиб кушод.
Қоним ёқур ғазаб баногоҳ,
Наҳот ордан кучли бўлса зот.

Боболаринг ёдида, балким,
Йиқитганман шимол айиғин.
Шўрлик ҳайвон гурзидай бошин
Ерга уриб ўкирди сўғин.

Кўзларида ёш кўрдим унинг,
Йиғлар эди номус зўридан,
Тавба дейман, сизда номус-ор,
Устунмас шу айиқ оридан.

Сиз курашга тушганда лоқайд
Уятдан ер чизса халойиқ,
Панжа уриб кўксимга бехос,
Ўкиради қасосдан айиқ!

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar