Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт | ©️𝐏𝐫𝐞𝐬𝐬 𝐂𝐞𝐧𝐭𝐞𝐫 𝐨𝐟 𝐈𝐓𝐅

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2022 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди ушбу қарорга мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь – Ёшлар куни ҳамда декабрь ойидаги “Ёшлар форуми” доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади.

Қувонарлиси шундаки юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатидан унумли фойдаланиб келаётган бир қанча ёшларимиз мавжуд булар орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро туризм факультети 2 босқич талабаси Мирабдуллаев Миршавкат Шерали ўғли республика миқиёсида фаҳрли 3-ўрини эгаллади.