Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида коорупсияга қарши курашиш | Toshkent viloyati prokuraturasi

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида коорупсияга қарши курашиш бўйича танқидий-профилактик амалий семинар бўлиб ўтди

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили О.Латипов, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳ.Равшанов, вилоят прокуротураси бўлим прокурори Олимжон Исмоилов, Ўрта Чирчиқ тумани прокурори С.Темиров, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққанлар мансабдор шахслар ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлар мансабдор шахслари биргаликда ишлаш ҳақида алоҳида таъкидланди.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Tvp.uz