Get Mystery Box with random crypto!

#ҳамкорлик Давлатимиз Раҳбари бошчилигида Тошкент вилояти ҳам | Toshkent viloyati hokimligi

#ҳамкорлик

Давлатимиз Раҳбари бошчилигида Тошкент вилояти ҳамда Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони шаҳрида ўтказилган ҳудуднинг йирик ишбилармонлари билан ўтказилган музокара жараёнларида ҳам икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари борасида дастлабки, келишувларга эришилмоқда.

Яъни, Тошкент вилояти ва Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида тузилган битимлар ва уларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўтказилган йиғилишда аниқ режалар белгилаб олинди.

"Xinjiаng RIVAL" технопаркидаги лойиҳалар билан танишиш асносида ҳам айниқса, ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари эътиборимизни тортди.

Технопаркдаги бир қатор дастурларни вилоят ҳаётига татбиқ этишда, Хитойнинг тажрибали мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек, иқтидорли ёшларни инновациялар соҳасида танлов асосида тажриба алмашиш учун бу ерга юбориш масаласига урғу берилди.

Instagram | Twitter | Facebook | Telegram