Get Mystery Box with random crypto!

#референдум #мулоқот ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ОКРУГ КОМИССИЯСИ ФА | Toshkent viloyati hokimligi

#референдум
#мулоқот

ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР ОКРУГ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Иван Фетисов ва Эндрю Ричардсон Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти референдум округи фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Улар округ жойлашган бинодаги комиссиянинг тўлақонли ишлаши юзасидан яратилган шароитларни кўздан кечирди. Округ комиссияси сифат таркиби, гендер тенглик бўйича, жойларда референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этилиши керак бўлган семинар-тренинглар ҳақида комиссия раиси ва аъзоларидан атрофлича маълумот олди.

Шунингдек, суҳбат давомида халқаро кузатувчилар округ ҳудудидаги участкаларда яратилган қулайликларга ҳам қизиқди.

Халқаро кузатувчиларга округ комиссияси ҳузуридаги матбуот маркази кўрсатилди.

10-Тошкент вилояти округ комиссияси матбуот маркази.