Get Mystery Box with random crypto!

#байрам_туҳфалари Тошкент вилоятида яна бир қутқарувчилар ма | Toshkent viloyati hokimligi

#байрам_туҳфалари

Тошкент вилоятида яна бир қутқарувчилар маскани янги қиёфага эга бўлди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси ва 15-сонли Ёнғин-қутқарув қисм биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилгани, Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида қутқарувчилар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Бу, сунгги йилларда қутқарувчилик касбига ва шу соҳа ходимларининг хизмат қилишлари учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган ташаббусларнинг ёрқин намунасидир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу бино 1980 йилда қурилган бўлиб, ўтган 42 йил давомида бирор маротаба таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok