Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар ҳоким билан шахмат бўйича беллашди Ўзбекистон Республ | Toshkent viloyati hokimligi

Ёшлар ҳоким билан шахмат бўйича беллашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги меҳнат жамоаси ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Хусусан, жамоавий жисмоний машқлар олиб борилиб, шахмат, шашка бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Ушбу мусобақада ёшлар ва кексаларнинг фаоллигига алоҳида эътибор қаратилиб, ғолиблар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шахмат бўйича шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг ўзи ҳам ёшлар билан дона сургани иштирокчиларга ўзгача шижоат бахш этди.

#спорт

Каналга уланиш

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube