Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳужжат_ва_ҳаёт Соғлиқни сақлаш соҳаси: Тошкент вилоятида 202 | Toshkent viloyati hokimligi

#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Соғлиқни сақлаш соҳаси: Тошкент вилоятида 2021 йилда қаерда ва қандай қурилиш олиб борилади?

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари тасдиқланди. Агар соғлиқни сақлаш соҳасидаги қурилишларга эътибор қаратадиган бўлсак, қамров ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

Умуман жорий йилда битта туман кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади. Шунингдек, вилоят силга қарши кураш диспансери, туман ва шаҳар тиббиёт бирламаларининг бўлимлари ресонструкция қилинади.

Хусусан, жорий йилда Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг замон талабларига жавоб берадиган кўп тармоқли поликлиникаси янгидан қурилади.

300 нафар бемор қатновига мўлжалланган шифо маскани бунёд этиш учун давлат бюджети маблағларидан 4 миллиард 500 миллион сўм ажратилади.

Каналга аъзо бўлиш

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube