Get Mystery Box with random crypto!

Бир гуруҳ ходимлар Марказий банкнинг эсдалик нишони ҳамда Фахр | Markaziy bank Toshkent viloyati Bosh boshqarmasi

Бир гуруҳ ходимлар Марказий банкнинг эсдалик нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Банк тизимидаги ислоҳотлар жараёнида ўзининг фидойилиги ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг эсдалик нишони ва бош бошқарманинг Фахрий ёрлиқлари билан мукофотландилар.

Тақдирлаш маросимида Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи А.Низамов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг эсдалик нишони ва бош бошқарманинг Фахрий ёрлиқларини тантанали равишда топширди.

Фидокорона меҳнат қилаётган ходимларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш, шубҳасиз, соҳанинг бошқа вакилларини ҳам юксак марралар сари руҳлантиради, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиради.

Каналга уланинг https://t.me/Toshvilmarkazbank