Get Mystery Box with random crypto!

УМИДА ШАМУРАТОВНА, [21.07.2022 9:55] ЭЪЛОН.ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ Ҳ | Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo`mitsining Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi

УМИДА ШАМУРАТОВНА, [21.07.2022 9:55]
ЭЪЛОН.ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида жорий йилнинг 21 июль куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади.

Учрашув чоғида кўриб чиқиладиган асосий йўналишлар:
Товар-хом ашё биржаси иштирокчилари, шу жумладан, товарларни биржага кўйиш масаласи;
Тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирок этишидаги мавжуд муаммолари;
Коммунал соҳа (сув, газ, электр энергия) тармоқларига уланиш ва соҳага оид бошқа муаммолар;
Логистика соҳаси, шу жумладан, темир йўл транспортида ташиш хизматларини кўрсатиш (имтиёз ва преференциялар ҳолати);
Қурилиш соҳаси, шу жумладан, қурилишга рухсат беришдаги муаммолар;
Фармсаноат соҳасидаги муаммолар;
Сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология хизматларидаги муаммолар;
Эксклюзив ҳуқуқларни бекор килиш ва бошқа соҳалардаги рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар.

Учрашув 2022 йил 21 июль куни соат 10:00 дан – 17:00 гача бўлиб ўтади.

Шунингдек, юқоридаги йўналишлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид бошқа масалалар бўйича мавжуд мурожаатларингизни ва таклифларингизни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига тақдим қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Телефон рақамлар: (70) 202-01-75; (70) 202-01-99.

Манзил: Нурафшон шаҳри, м.Улуғбек кўчаси 11 уй

Қўшимча маълумот учун телефон: (70) 202-02-28.