Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ ҳоким 300 минг доллар порага алоқадорлиги учун қўлга оли | Toshkent viloyati

Собиқ ҳоким 300 минг доллар порага алоқадорлиги учун қўлга олинган

Гулистон шаҳрида яшовчи, 1964 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш ҳамда ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018-2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланди, дейилади ДХХ хабарида.

@toshvil