Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдан Бухорога учган самолёт Бухородаги чанг бўрони сабаб | Toshkent viloyati

Тошкентдан Бухорога учган самолёт Бухородаги чанг бўрони сабаб ортга қайтди

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Бухорога қўнолмасдан Тошкентга қайтиб келди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди, дея  хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.
Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда.
Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан, шунингдек, Uzbekistan Airports расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкин.

@toshvil